Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий оммабоплик альянси халқаро ташкилотига аъзо бўлиш тўғрисида

Янгиланган сана:  17 Июл 2019, 15:39

2018 йил 17 августида Марказий банк Бошқаруви Молиявий оммабоплик альянсига (Alliance for Financial Inclusion) аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) 2008 йили аъзо мамлакатларга молиявий оммабоплик сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тажриба алмашиш учун майдон яратиш орқали банк хизматларининг долзарб масалалари бўйича ишчи гуруҳларини ташкил этиш ва ўқитиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кичик бизнесни молиялаштиришда кўмак бериш мақсадида ташкил этилган.

МОАга ҳозирги пайтда 104 институт кирган бўлиб, уларнинг 91 таси дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари (марказий банклар, молиявий регуляторлар, ассоциациялар)дир. МОА штаб-квартираси Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳрида жойлашган.

Молиявий оммабоплик альянси Марказий банкка халқаро тажрибани ўрганиш ва банк хизматлари оммабоплигини ва молиявий саводхонлик даражасини ошириш, шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш учун етакчи экспертларни жалб қилишда ёрдам беради.

Маълумот: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида банк хизматлари оммабоплиги ва молиявий саводхонлик даражасини ошириш, шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган эди.




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X