Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ахоли бандлигини таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси

Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:07
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий иқтисодий маълумот
  • Иш тажрибаси: Банк тизимида 3 йил иш тажрибаси
  • Рус тили B2 даражасида

Иш вазифалари

  • Ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг банк тизимидаги ижросини мониторинг қилиб боради.
  • Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан тадбиркор аёллар, ёшлар тадбиркорлиги ҳамда кам таъминланган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қўшма қарор ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади, уларга ажратиладиган кредитлар бўйича мониторингни олиб боради.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк тизимини янада ислоҳ қилиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини амалга оширади. Бу борада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатишда яратилган имтиёз ва преференцияларни тушунтириш ишларини олиб боради, турли бюрократик тўсиқлар, сансалорлик, мансаб вазифасини суиистеъмол қилиш каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
  • Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида барча молиялаш манбаларидан миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади.
  • Тижорат банклари, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X