Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўбаси бош эксперти
Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:09
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Маълумоти: Ахборотлаштириш йўки ахборот хавфсизлиги йўналишида
- Иш тажрибаси: Банк тизимида ушбу йўналишида 2 йил иш тажрибаси
- Хорижий тиллар: Рус тили B2 даражасида
Иш вазифалари
- Ҳудудда жойлашган тижорат банклари ва унинг филиаллари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш.
- Бош бошқарма биносига кириб-чиқишда рухсатнома тартибини ташкил этишни белгиланган тартиб асосида амалга ошириш.
- Бош бошқармада мавжуд муҳандис техник ҳимоя воситаларини (турникет, видеокузатув, қўриқлаш ҳамда ташвиш хабари сигнализация тизимлари) доимий ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш.
- Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ходимларининг IATT турли тизимларида ишлашлари учун бериладиган махсус электрон калитларини, (IATT, FortiClient дастурларини) ишлашини (алмаштирилишини, ўзгартирилишини, янгиланишини) таъминлаш ва назоратини олиб бориш.
- Ҳудудда ташкил этилаётган тижорат банки ва унинг филиаллари ва банкдан ташқари банк бўлинмалари (банк, минибанк, БХМ ва h.k) ҳамда тўлов ташкилотлари биноларининг муҳофаза қилинганлиги, ишларни ташкил этишда техника воситалари билан жихозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банкнинг амалдаги меъёрий хужжатлар талабларига жавоб бериши бўйича хулосани тайёрлаш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли