Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси

Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:15
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Маълумоти: ахборот технологиялари, компьютер тизимлари, дастурий таъминот, телекоммуникация ёки шу йўналишларга турдош соҳалар бўйича олий маълумот.
  • Иш тажрибаси: Банк тизимида камида 3 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили - B1, инглиз тили B1 даражасида.

Иш вазифалари

  • Ахборот тизимлари ва сервер ресурсларининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, юзага келган узилишлар ва носозликларни тезкор аниқлаб бартараф этиш.
  • Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида антивирус дастурларини ўрнатиш, янгилаш ва доимий мониторингини амалга ошириш.
  • Сервер ускуналари (файл сервер, домен сервер, почта сервер ва бошқалар)ни ўрнатиш, созлаш ва администрлаш ишларида иштирок этиш.
  • Техник воситалар ва компьютер ускуналарининг ишлаш ҳолатини назорат қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш.
  • Бош бошқармада электрон ҳужжатлар айланиши тизимидан самарали фойдаланишни ташкил этишда иштирок этиш.
  • Дастурий таъминотни жорий этиш, такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш ишларида иштирок этиш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X