Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси
Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:10
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Маълумоти: Олий Ахборот технологиялари йўналишида
- Иш тажрибаси: Банк тизимида ахборот технологиялари йўналишида 2 йиллик иш тажриба талаб етилади
- Хорижий тилларни билиши: Рус ва инглиз тиллари - B1 даражасида
Иш вазифалари
- Компьютер технологияларини бошқариш тизимини ташкил қилиши, тизимда ишлатиладиган дастурларни муаммосиз ишлашини таъминлаш. Мавжуд компьютерларни техник ҳолатини текшириш, уларни доимий соз холатда бўлишини таъминлаш ва профилактика ишларини амалга оширади.
- Локал ҳисоблаш тармоғи, интернет ва телекоммуникацион тизимни (IP-телефония ва шахар телефонлари) узлуксиз ишлашини ҳамда ташкил этилган видеоконференциялар ва мулоқотларни самарали ўтишини таъминлаш.
- Банк карталари инфратузилмасини (жумладан, терминаллар, банкоматлар, инфокиосклар тармоғини) кенгайтириш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни жорий этиш бўйича ишларни мониторингини юритиш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли