Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш шўбаси бош мутахассиси
Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:11
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Маълумоти: Ахборот технологиялари йўналишида олий маълумот
- Ушбу соҳада 3 йиллик иш тажриба талаб этилади
- Рус тили - B2 даражасида
Иш вазифалари
- Банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари бўйича тижорат банклари филиаллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бошқармалари ўртасида маълумот алмашинувини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
- Ҳудудлардаги тижорат банклари филиалларида киберхавфисизлик таъминланганлик ҳолатини текшириш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш
- Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича аҳоли вакиллари ва мутахассислар учун семинарлар ўтказиш
- Марказий банк «CERT-CBU» киберхавфсизлик маркази раҳбариятининг топшириқларини сифатли ва ўз вақтида бажариш
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли