Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими етакчи иқтисодчи

Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:16
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Молия, иқтисод, банк иши йўналишида олий маълумот
  • Банк ёки иқтисодий соҳада 2 йилллик иш тажрибаси ҳамда юқори билим ва тажрибага эга бўлиши
  • Рус тили B1 даражасида

Иш вазифалари

  • Товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари ўзгаришлари мониторингини амалга ошириш ҳамда ҳар ҳафтада Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаментига ўз вақтида тақдим етиш, шунингдек, олинган маълумотлар асосида нархлар динамикаси ва уларга таъсир қилувчи омилларни ўрганиб бориш.
  • Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларидаги ўзгаришлар сабабини ҳамда келгусидаги кутилмаларни ўрганиш мақсадида ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, йирик ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдо корхоналари вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказган ҳолда маълумотларни умумлаштириш.
  • Ҳудудда жойлашган иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари бўйича даврий (чораклик) сўровнома ўтказиш ва натижаларини Марказий банкнинг Статистика ва тадқиқотлар департаментига тақдим етиб бориш.
  • Ҳудуддаги давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали Республика ҳудудига кириб келувчи резидент ва норезидентлар ўртасида сўровлар ўтказиб, шакллантирилган жамланма ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим етиш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X