Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси
Янгиланган сана: 22 Апр 2026, 11:14
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий маълумоти: Иқтисодиёт йўналишида
- 3 йил банк тизимида иш тажрибасига эга бўлиши лозим
- Рус тили - B2 даражасида
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб етиш доирасида қабул қилган ҳамда 2025-йил 14-феврал кунги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-60, “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61, “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-62-сонли қарорлари ва ушбу соҳага оид меъёрий ҳужжатларни билиши лозим
Иш вазифалари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарори ижроси юзасидан тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисобини юритиш ҳамда мунтазам равишда таҳлилий маълумотлар тайёрлаб бориш;
- “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили ҳамда суперлойиҳаларни bank.kredit.uz сайти орқали Республика Марказий банки, тижорат банклари билан маълумотлар алмашинувини юритиш, маълумотлар тайёрлаш, уларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда тегишли ҳисоботларни юритиб бориш;
- “Аёллар дафтари” бўйича манзилли рўйхат асосида бириктирилган банклар орқали кредит ажратилиши юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаб, доимий банк раҳбарияти ва вилоят штабига киритиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, юқори ташкилотлар ва “Ишонч телефони” орқали келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоятларни ўрганиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида банк тизимига юклатилган топшириқлар ижросини ташкил этиш юзасидан тижорат банкларига кўрсатма хатлари юбориш, белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилиши юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли маълумотларни мунтазам раҳбариятга киритиб бориш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли