Етакчилар Кенгаши фаоллари ҳақида маълумот
Марказий банк тизимида жами фаолият юритаётган ёшлар сони 270 нафарни ушбу ёшлардан ёш оилалар сони эса 115 нафарни, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшлар сони эса 40 нафардан ортиқни ташкил этади.
Марказий банк тизимида ишлаётган ёшлардан 2 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати. Хорижий давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида 2016-2019 йилларда Халқаро валюта фонди (IMF) ва Япония хукумати томонидан ташкил этилган магистратура йўналишида 18 нафар, 2017-2019 йилларда Халқаро валюта фонди (IMF) ташаббуси билан ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларида 132 нафар, 2019 йил давомида Россия Федерацияси ва МДҲ давлатлари марказий банклари томонидан ташкил этилган ўқув-семинарларда 33 нафар ёш мутахасссислар ўзларининг билим ва тажрибаларини оширдилар.
Истеъдодли ва иқтидорли ёшлар тўғрисида маълумот: 2019-2020 йилларда Япония Халқаро университетига (IUJ) 1 нафар, Япония сиёсий фанлар инситутига (GRIPS) 2 нафар, Буюк Британия ҳукуматининг Стратклайд университетига (University of Stratclayd) 2 нафар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясига 4 нафар, Банк-молия академиясига 6 нафар ёш мутахассислар магистратура босқичига ўқишга қабул қилинди.
Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича эришган ютуқлари: ёш мутахассисларнинг 68% инглиз тилини “СEFR” бўйича B1 (intermediate) даражасида биладилар ҳамда уларни ўз устиларида янада кўпроқ шуғулланишлари учун малакали мутахасислар иштирокида “Speaking club” ўқув курслари ўтказиб келинмоқда.
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш: Марказий банк ёшларининг ишдан ташқари бўш вақтларини сермазмун ўтказишларини ташкил этиш мақсадида, кичик спорт зали фаолияти, шунингдек, “Сув спорт саройи” сузиш ҳавзаси, “Buka fit” ва “Сhexov sport” спорт залига имтиёзли абономентлар харид қилиниши йўлга қўйилган. Ходимлар ўртасида “Спорт хафталиги” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Марказий банкда фаолият олиб бораётган ёшларнинг таклиф ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 2021 йил май ойида Бухоро вилоятига саёҳат уюштирилди ҳамда келгусида юртимизнинг бошқа ҳудудларидаги тарихий шаҳарларига сайёҳатлар уюштириш режаси ишлаб чиқилди.