Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар иштирокидаги очиқ мулоқотларда коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди

Янгиланган сана:  14 Ноя 2023, 11:34

Марказий банк томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлар билан банк тизимидаги мавжуд муаммолар ва коррупциянинг олдини олиш масаласига бағишланган очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

 Очиқ мулоқотларда коррупция ўта хавфли жиноят ҳисобланиб, инсоннинг ҳаёти, соғлиги, мулкига ҳамда жамиятга катта хавф туғдирадиган иллат эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Марказий банкнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

 Иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотларга доир қарашлари, шунингдек, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли ишлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 Тадбирларда ҳудудлардаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.




Улашиш:

 
USD = 12635.27
-19.75
EUR = 13753.49
+27.86
RUB = 144.47
+0.19
GBP = 16362.67
+66.8
JPY = 79.37
+1.04
CHF = 14100.29
+12.55
CNY = 1741.64
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X