Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, банк тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишдаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида банк тизими ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини доимий равишда ошириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди.
Иштирокчиларга соҳадаги янгиликлар ва қонун хужжатларига киритилган ўзгаришлар, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.