Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда коррупцияга қарши курашишга бағишланган семинар ўтказилди

Янгиланган сана:  14 Ноя 2023, 11:41

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида Марказий банк марказий аппарати, ҳудудий бош бошқармалар, тасарруфдаги корхоналар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати доирасида Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда Марказий банк фаолиятида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Семинарда агентлик мутахассислари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жамиятда, шу жумладан, давлат идоралари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи хавф-хатарлар ва омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар берилди.

L74A6687.JPG

Шунингдек, тадбирда коррупцияга қарши курашишда жамиятда муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, соҳаларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ва комплаенс тизимининг йўлга қўйилганлиги каби омиллар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

 

pdf 2.2 MB
Юклаб олиш



Улашиш:

 
USD = 12514.45
+17.65
EUR = 13535.63
-24.65
RUB = 137.06
-0.75
GBP = 15807.00
-21.45
JPY = 83.08
-0.34
CHF = 14139.02
-92.62
CNY = 1738.38
+1.46
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X