Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди

Янгиланган сана: 4 Дек 2024, 12:04

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Марказий банк марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бош бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини  бошқариш бўйича олиб борилаётган фаолият натижаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Давра суҳбати иштирокчиларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишининг асосий сабаблари, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар, жумладан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги келтириб ўтилди.

Бундан ташқари, барча ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида 13 та ички локал ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу ҳужжатларда ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўзида акс эттирувчи тақиқлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.




Улашиш:

 
USD = 12048.04
-51.14
EUR = 14062.47
-71.79
RUB = 153.28
-0.54
GBP = 16241.96
-36.28
JPY = 75.82
-0.81
CHF = 15103.47
-75.53
CNY = 1727.12
-7.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X