«9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан Марказий банк ва давлат улуши мавжуд тижорат банкларида коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Асосий мақсад — очиқ, ишончли ва коррупциясиз банк тизимини шакллантириш.
Мазкур анжуманда банк тизимида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини янада ошириш, банк хизматларини рақамлаштириш, фаолият очиқлигини таъминлаш борасида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.