Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2025 йил 29 май куни Раис ўринбосари У.Насиров раҳбарлиигида Марказий банкнинг барча таркибий бўлинмалари, ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфдаги корхоналар раҳбарлари иштирокида Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Марказий банк тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларга баҳо берилиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.