Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк тизимида коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш борасида йиғилиш ўтказилди

Янгиланган сана: 19 Фев 2026, 18:30

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2025 йил 27 июнь куни Раиснинг биринчи ўринбосари Н.Сайдуллаев бошчилигида Марказий банк бошқаруви аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари ҳамда тижорат банкларининг бошқарув раислари ва масъул ўринбосарлари иштирокида банк тизимида коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, банк тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларга баҳо берилиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.




Улашиш:

 
USD = 11993.53
+40.8
EUR = 14054.02
+32.27
RUB = 158.52
-0.96
GBP = 16262.03
+13.49
JPY = 76.41
+0.07
CHF = 15313.50
+20.86
CNY = 1755.93
+5.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X