Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил 1 декабрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 1 Дек 2025, 15:44

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 1 декабрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21206CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2025 йил 1 декабрь;

чиқарилиш ҳажми: 10 000 000 000 000 (ўн триллион) сўм;

муомала даври: 3 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 4 декабрь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

аукцион ўтказилиш шакли: голландча

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

даромадлиликнинг максимал чегараси: асосий ставка

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 16:00 – 16:15;

аризаларни қондириш вақти: 16:15;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 

 





Улашиш:

 
USD = 11857.35
-33.83
EUR = 13746.23
-7.11
RUB = 139.32
-2.51
GBP = 16075.01
-20.89
JPY = 74.46
-0.27
CHF = 14640.51
-3.8
CNY = 1759.41
-4.52
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X