Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил 30 июнь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 30 Июн 2026, 09:45

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2026 йил 30 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 28045UMFS;

ISIN код: UZA000006132

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 30 июнь;

муомала даври бошланиш санаси: 2026 йил 2 июль;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1095 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2029 йил 1 июль;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 13,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2026 йил 31 декабрь;

иккинчи давр:   2027 йил 1 июль;

учинчи давр:       2027 йил 30 декабрь;

тўртинчи давр: 2028 йил 29 июнь;

бешинчи давр:    2028 йил 28 декабрь;

олтинчи давр:      2029 йил 1 июль;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 3 000 000 000 000 (уч триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12042.05
+68.15
EUR = 13744.80
+44.26
RUB = 155.03
+0.21
GBP = 16058.07
+70.52
JPY = 74.18
-0.13
CHF = 14940.51
+34.62
CNY = 1772.71
+7.46
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X