Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15810

Масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари

Янгиланган сана: 7 Мар 2022, 15:17

Масофавий банк хизматларини кўрсатиш турли банк операцияларни масофадан амалга ошириш имкониятини берадиган хизматлар комплексидир. Бунинг учун банк муассасасига ташриф буюрмасдан туриб компьютер ёки мобиль телефондан фойдаланиш кифоя.

Масофавий технологиялар мижозга банк хизматларидан фойдаланишда максимал қулайлик ва банк билан ишлаш жараёнида вақт ҳамда молиявий харажатларни минималлаштириш имконини беради.

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими мижозларга тақдим этилаётган хизматларнинг характерига кўра икки турга бўлиш мумкин:

- информацион;

- транзакцион.

Информацион банкинг мижозларга молиявий маълумотларни тақдим этишга йўналтирилган бўлса, транзакцион банкинг молиявий операцияларни амалга оширишга имконият яратади.

Масофавий банк хизматларининг асосий тамойили мижоз ва банк ўртасида турли ахборотларнинг масофадан  алмашинуви ҳисобланади. Бунда банк томонидан мазкур амалиётнинг хавфсизлиги таъминланади.

                               

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларининг турлари:

Банк-Мижоз – бу компьютер орқали амалга ошириладиган тизим бўлиб, бунда мижознинг компьютерига махсус дастур ўрнатилади. Ушбу дастур компьютерда барча мижоз маълумотларни сақлайди (асосан тўлов ҳужжатлари ва ҳисобварақлардан кўчирмалар). Банк ва мижознинг компьютери ўртасида модем орқали тўғридан-тўғри алоқа амалга оширилади.

Интернет-банкинг – бу мижозларнинг депозит ҳисобварақларини, жумладан банк карталарига очилган ҳисобварақларини, интернет орқали бошқариш ҳуқуқини берувчи тизимдир. Бу хизмат тури мижознинг масофадан банк билан боғланган ҳолда реал вақт давомида тўловларни ўтказиш учун мўлжалланган тизимдир. Фойдаланувчи тизимга веб-браузер орқали қиради. Интернет-банкинг тизими банкнинг веб-серверида жойлаштирилади. Фойдаланувчи банкнинг веб-сайтида барча ўз маълумотлари (тўлов ҳужжатлари ва ҳисобварақлардан кўчирмалар)ни кўриб чиқиш имкониятига эга.

Интернет-банкинг хизмати орқали мижоз ўз иш жойида ёки бошқа ўзига қулай шароитда:

  • тўловларни ўтказиш;
  • тўлов ўтиши босқичларини кузатиш;
  • барча ҳисоботларни олиш каби амалиётларидан исталган вақтда фойдаланиш имкониятини яратади.

Интернет-банкинг орқали мижоз ўз иш жойидан интернет орқали банк сайтига уланиб, ўз ҳисобрақамига тушаётган пулларни кўриши ва пул ўтказмаларини тайёрлаб банкка узатиши мумкин бўлади.

Мобил банкинг тизими интернет-банкинг технологияси асосида яратилади.

SMS-банкинг – бу банк мижозларга уларнинг депозит ҳисобварақларидаги ҳамда банк карталарига очилган ҳисобварақларидаги операциялар ҳақида SMS кўринишдаги маълумотларни олиш тизимидир. Ҳисобварағидан маълумот олиш учун мижоз банкнинг махсус телефон рақамига белгиланган SMS-сўровни юбориш керак.

Мижоз учун SMS-банкинг хизмати қуйидаги амалларни бажариш имкониятларини берилади:

  • ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
  • ҳисобварағидан қилинган харажатлар;
  • ҳисобварақ баланси;
  • кун давомида ўтказилган банк операциялари ҳақида оператив маълумот олиш.

Бугунги кунда аҳоли тижорат банкларининг мобил илова дастурлари орқали реал вақт режимида картадан картага пул ўтказиш (P2P) операцияларини бажариш, солиқ, бюджет, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, микроқарз олиш ва кредитларни сўндириш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, депозит ҳамда ссуда (кредит) ҳисобварақларини масофадан очиш, халқаро банк карта ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш, онлайн конверсия операцияларини амалга ошириш ва бошқа масофавий банк хизматларидан кенг фойдаланмоқда.

Ўз навбатида, корхона ва ташкилотлар учун банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари орқали реал вақт режимида банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш, валюта маблағлари сотиб олиш (конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка юбориш, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон қайдномани банкка узатиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар яратилди.

Рисунок9.jpg

Рисунок10.jpg



USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X