Марказий банкнинг “Ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртлари талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасидан асосий мақсад – волонтёр-талабалар томонидан ёшлар учун молиявий саводхонликни ошириш ва тўғри молиявий хулқ-атворни шакллантириш бўйича таълим тадбирларини ўтказиш ҳисобланади.
Ушбу лойиҳа 2021 йилда 92 нафар талабаларни тайёрлаш билан бошланиб, Тошкент шаҳри бўйлаб 25 та университетлар қамраб олинган бўлса, 2023 йилга келиб лойиҳа республика миқёсида кенгайтирилди ва 190 нафар волонтёрлар тайёрланиб, улар иштирокида 89 та ОТМларида тренинглар ўтказилди. Лойиҳанинг умумий қамрови деярли 8 баробарга, яъни 1 092 дан 8 057 гача ошди.
Жорий йилда фаол иштирок этган волонтёр талабаларга Марказий банк сертификатлари билан бир қаторда пул мукофоти ва “finlit.uz” логотипи акс этган эксклюзив кобейжинг карталари тақдим этилди.
Марказий банк ушбу лойиҳани амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатган ва фаол иштирок этган иқтисодий йўналишдаги 14 та олий ўқув юртларига ўз миннатдорчилигини билдиради.
-
Андижон давлат университети
-
Бухоро давлат университети
-
Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали
-
Қарши давлат университети
-
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
-
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
-
Наманган давлат университети
-
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-
Гулистон давлат университети
-
Термиз давлат университети
-
Фарғона давлат университети
-
Урганч давлат университети
-
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
- Тошкент Молия институти
Маълумот учун: Марказий банк томонидан 22 та олий ўқув юртларида молиявий саводхонликни жорий этиш бўйича ўқув курслари/факультатив лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Лойиҳа юзасидан батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
+998 71 236-22-30, +99871 212-73-58