Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Қонунчиликка Марказий банк фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Янгиланган сана: 13 Май 2026, 18:26
13 Май 2026

Бугунги кунда банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш, замонавий тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро стандартларни кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, молиявий секторни баҳолаш дастури (FSAP) доирасида берилган тавсиялар Марказий банк тизимини янада такомиллаштириш заруратини кўрсатмоқда.

Шу мақсадда, Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда банк-молия тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан 4 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, лойиҳа билан Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш тартибини аниқ белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини айрим ташкилотлар билан мажбурий келишиш тартибини бекор қилиш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, Марказий банк юридик хизмати томонидан ижобий ҳуқуқий хулоса берилган айрим турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўн кун ичида соддалаштирилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилмоқда.

Ўз навбатида, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари уларда назарда тутилган муддатларда кучга киришини таъминлаш ҳамда банк-молия тизимида тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш белгиланмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар мазкур қонун лойиҳаси
банк-молия тизимидаги таваккалчиликларни самарали бошқариш, назорат механизмларини кучайтириш ва замонавий халқаро амалиётларни жорий этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Марказий банк фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, банк ва тўлов тизимлари барқарорлигини ошириш ҳамда мамлакат молиявий тизимининг рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

USD = 12073.42
-72.23
EUR = 14134.35
-134.36
RUB = 164.47
+0.14
GBP = 16320.85
-124.36
JPY = 76.49
-0.59
CHF = 15439.16
-116.23
CNY = 1777.96
-9.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X