Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк тизимида сунъий интеллект технологиялари: раҳбар ходимлар учун малака ошириш курслари

Янгиланган сана: 7 Май 2026, 13:33
7 Май 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2025 йил 24 апрель куни ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чорак якунлари таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида банк соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида туманлардаги банкирларни сунъий интеллектга ўқитишни бошлаш топшириғи берилди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ҳудудлардаги банк тизими раҳбар-ходимларини сунъий интеллект бўйича малакаларини ошириш бўйича курслар ташкил этилмоқда.

Жорий йил 4-5 май кунлари вазирлик ҳузуридаги “Рақамли таълимни ривожлантириш маркази” мутахассислари томонидан Тошкент вилоятидаги банк филиаллари раҳбар ходимлари учун сунъий интеллект технологияларига бағишланган икки кунлик интенсив малака ошириш курслари ташкил этилди. 

Бугунги кунда банк тизимида рақамли трансформация жараёнлари жадаллашиб бораётган бир пайтда, сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш раҳбар ходимлар учун муҳим компетенцияга айланмоқда. Курслар энг замонавий ахборот технологиялари имкониятлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда банк бошқаруви, рискларни баҳолаш, жараёнларни автоматлаштириш ва мижозларга хизмат кўрсатишда СИ имкониятларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Машғулотлар давомида иштирокчилар банк жараёнларида СИ қўллаш имкониятларини аниқлаш, СИ хавфлари, комплаенс ва бошқарув, СИ учун жараёнларни структуралаштириш, мураккаб СИ жараёнлари ҳамда СИ агентлари билан ишлаш каби замонавий йўналишлар бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар. 

Курсларнинг яна бир муҳим жиҳати — тажриба алмашинуви платформаси яратилганидир. Турли банк вакиллари ўз муассасаларида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тажрибалари, дуч келаётган муаммолар ва амалий натижалар билан ўртоқлашдилар.

 

Мазкур малака ошириш курслари банк секторида рақамли трансформацияни жадаллаштириш ва замонавий бошқарув маданиятини шакллантиришга қаратилган амалий ташаббуслардан бири ҳисобланади.

 

Бундай малака ошириш курслари республиканинг барча ҳудудларида ўзаро келишилган режа-жадвалига асосан ташкил этилмоқда.

USD = 12114.97
+40.69
EUR = 14260.53
+41.86
RUB = 162.07
+1.21
GBP = 16499.38
+46.97
JPY = 77.47
+0.04
CHF = 15581.95
+80.24
CNY = 1781.12
+8.51
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X