Марказий банкда 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда “Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Марказий банк раиси ўринбосари Улуғбек Насиров, ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлудахон Ходжаева, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжалар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги таъкидланиб, янги таҳрирдаги Бош Қомусимизда “Инсон – жамият – давлат” тамойили асос қилиб олингани, яъни ҳар бир моддада инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари акс топгани қайд этилди.
Сўзга чиққанлар янгиланган Конституцияда ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида эътибор берилгани, бу борада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларига давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатилаётганига тўхталиб ўтдилар.
Конституция куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Янгиланган сана: 6 Дек 2023, 10:05