Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Халқаро сертификатланган дипломли бухгалтерлар ассоциацияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Янгиланган сана: 25 Май 2026, 13:07
25 Май 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Халқаро сертификатланган дипломли бухгалтерлар ассоциацияси (ACCA) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Меморандум томонлар ўртасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, ходимларнинг касбий ривожланиши ҳамда халқаро профессионал малака олиш имкониятини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур Меморандум доирасида самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Марказий банкнинг стратегик ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, банк тизими шаффофлиги ва молиявий барқарорлигини кучайтириш, МҲХСни жорий этиш, шунингдек банк соҳаси мутахассисларининг касбий малакасини ошириш мақсадида ўзаро тажриба ва ахборот алмашишни ташкил этиш назарда тутилган.


USD = 11979.64
-41.58
EUR = 13901.17
-77.1
RUB = 167.52
-2.01
GBP = 16086.26
-73.87
JPY = 75.29
-0.33
CHF = 15237.40
-50.94
CNY = 1763.16
-5.16
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X