Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк Жаҳон банки билан FINGROW дастури доирасида тўлов тизимлари ва таҳлилий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Янгиланган сана: 4 Июн 2026, 14:28
4 Июн 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан FINGROW дастури доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган учрашув ўтказилди. Учрашув давомида тўлов тизимларини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таҳлилий ва институционал ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар рақамли тўлов инфратузилмасини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш ҳамда замонавий тўлов ечимларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш соҳасида қисман кредит кафолатлари ва портфель кафолатлари механизмларини ривожлантириш, кредитлаш жараёнларида рақамли воситалардан фойдаланиш ҳамда рискларни баҳолаш тизимларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, регуляторлар ўртасида билим алмашиш ва таҳлилий материаллар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганиш, тадқиқот ва таҳлилий материаллар алмашиш, далилларга асосланган ёндашувларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида муҳим йўналишлар бўйича алоҳида эксперт муҳокамаларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар FINGROW дастури доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда белгиланган устувор ташаббусларнинг кейинги босқичларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.

USD = 12049.44
+52.23
EUR = 14024.34
+75.18
RUB = 163.92
+2.4
GBP = 16224.57
+102.72
JPY = 75.33
+0.28
CHF = 15295.05
+106.79
CNY = 1780.70
+9.53
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X