Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Тошкент шаҳридаги “Soteryan” МЧЖ киберхавфсизлик компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
“Soteryan” МЧЖ бош қароргоҳи 2008 йилдан буён Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган “Soteryan BV” компаниясининг шўъба корхонаси саналиб, айни пайтда киберхавфсизликнинг турли йўналишларида фаолият олиб боради.
Меморандум асосида киберхавфсизлик соҳасида Марказий банк ходимларининг салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.
Марказий банк ва “Soteryan” компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Янгиланган сана: 2 Июл 2024, 09:39