Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банкда тўловга қобилиятсизлик ва муаммоли кредитлар масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Янгиланган сана: 25 Май 2026, 12:06
25 Май 2026

2026 йил 22 май куни Марказий банкда кредит қарздорлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келган корхоналар билан боғлиқ долзарб масалаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг 2026 йил 13 майдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари, тижорат банкларининг раҳбар ва мутахассислари, юридик департаментлар ҳамда тегишли бошқармалар вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида тўловга қобилиятсизлик ҳолатидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш, муаммоли кредитлар, кредит қарздорлиги ҳамда гаров мулкларини реализация қилиш жараёнида юзага келаётган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ–78-сон Фармонида белгиланган вазифалар, жумладан, судгача санация, кредитларни реструктуризация қилиш ҳамда корхоналарни молиявий соғломлаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида тўловга қобилиятсизлик ҳолатларининг олдини олиш, муаммоли кредитлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда амалиётда учраётган муаммолар бўйича таклифларни умумлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

USD = 11979.64
-41.58
EUR = 13901.17
-77.1
RUB = 167.52
-2.01
GBP = 16086.26
-73.87
JPY = 75.29
-0.33
CHF = 15237.40
-50.94
CNY = 1763.16
-5.16
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X