Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк мутахассислари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирларида иштирок этишмоқда

Янгиланган сана:  5 Июл 2024, 18:06
5 Июл 2024

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан республика миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда.

Мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш ҳисобланади.

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун ҳудудларда Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар масъулларини ўз ичига олган ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Комплекс тарғибот тадбирларини ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўтказилишини таъминлаш юзасидан Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан туман марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жойлардаги йирик корхоналарда ҳамда фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда баннер, видеоролик ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, барча тижорат банкларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, банк хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюрган ҳар бир мижозга рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлиш юзасидан тушунтиришлар бериш йўлга қўйилди.

 

USD = 12635.27
-19.75
EUR = 13753.49
+27.86
RUB = 144.47
+0.19
GBP = 16362.67
+66.8
JPY = 79.37
+1.04
CHF = 14100.29
+12.55
CNY = 1741.64
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X