Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига ШАРҲ

Янгиланган сана:  14 Авг 2024, 18:45
14 Авг 2024

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида бу борадаги қонунчиликни ҳозирги кун талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

1. Қонун лойиҳасида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегарасини бир банкда бир омонатчига 200 млн сўм миқдорида белгилаш назарда тутилмоқда.

Бунда фуқаро 200 млн сўмдан кўпроқ маблағини бир нечта банкда жойлаштирган ҳолда ҳар бир банкдаги 200 млн сўмдан маблағи бўйича кафолатга эга бўлиши мумкин.

Аҳолига қўшимча равишда тадбиркорлик субъектларининг ҳам банклардаги маблағлари кафолатланиши белгиланмоқда.

Бунда кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси
200 млн сўм қилиб белгиланиши натижасида банкларда омонати мавжуд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг 99,7 фоизи тўлиқ қамраб олинади.

Маълумот учун: Дунё бўйича ушбу кўрсаткич – 92 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида белгиланган компенсация миқдори фуқароларнинг ушбу Қонун кучга кирган санадан олдин очилган омонатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Изоҳ: 2008 йилдаги молиявий инқирозларнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида омонатларни тўлиқ ҳажмда кафолатлаш амалиёти бир қанча мамлакатларда вақтинча қўлланилган (Австралия, Малайзия, Венгрия, Германия, Дания, Таиланд ва бошқалар). Мазкур давлатлар молиявий инқироз ўтгандан кейин омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечиб, чекланган миқдорда кафолатлашга ўтган.

2009 йилга қадар Ўзбекистонда ҳам аҳолининг банклардаги омонатлари чекланган миқдорда кафолатланган бўлиб, жаҳон молиявий инқирозига қарши комплекс чоралардан бири сифатида мамлакатимизда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизими жорий қилинган.

Ҳозирда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизими 108 та давлатдан фақат Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусда мавжуд бўлиб, бошқа давлатларда кафолатлашнинг юқори чегараси мавжуд.

2. Банкнинг лицензияси чақириб олинганда омонатларни қайтаришни бошлаш муддати босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартирилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича ушбу қайтариш муддати 2 ой 23 кунни ташкил этиб, янги Қонун кучга кирганда 20 иш куни, 2026 йил 1 январдан – 15 иш куни, 2027 йил 1 январдан – 7 иш куни доирасида амалга оширилади.

3. Кафолатлаш фонди маблағларининг мақсадли кўрсаткичи омонат базасига нисбатан 5 фоиз этиб белгиланмоқда.

4. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди негизида Омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил этилиб, унинг ваколатлари кенгайтирилмоқда.

5. Банк банкротликка учраган тақдирда, омонатчилар маблағлари Агентлик томонидан қоплаб берилишини инобатга олиб, уларнинг банкдан талаб қилиш ҳуқуқи Агентликка ўтказилмоқда (суброгация).

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши:

банк тизими барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг маблағлари бут сақланиши ва банк лицензияси чақириб олинганда омонатчиларга маблағлар тезкорлик билан тўлаб берилиши таъминланади;

омонатлар (депозитлар) бозорида “носоғлом” муҳитнинг шаклланишини камайтиришга хизмат қилади.

USD = 12732.56
+3.08
EUR = 14181.53
+25.08
RUB = 139.37
-0.35
GBP = 16834.99
+44.81
JPY = 90.53
-0.26
CHF = 15084.18
+25.05
CNY = 1794.91
+0.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X