Марказий банк раҳбарияти томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги оғир тоифали ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда Марказий банк раҳбарияти, Зангиота тумани ҳокими ва 30 нафар ёшлар иштирок этди.
Тадбирда алоҳида тоифага кирувчи ёшлар билан манзилли иш ташкил этилиб, улар бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Учрашувда бириктирилган ёшларнинг муаммолари ва таклифлари эшитилди ва 10 дан зиёд ёшларнинг масаласи жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатлар юзасидан тегишли масъуллар белгиланди.
Алоҳида тоифадаги ёшлар билан учрашув ўтказилди
Янгиланган сана:
5 Сен 2024, 09:44