Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Андижонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Янгиланган сана: 16 Янв 2025, 18:07
16 Янв 2025
Бугун маҳаллий бозорларимизда чармдан ясалган пойабзал, сумка ва бошқа буюмлар харид қилишда ўзимизнинг миллий маҳсулотларни танлайдиганлар талайгина. Бунга унинг сифати юқори, нархи арзонлиги асосий омил бўлмоқда. Қувонарлиси, “Made in Uzbekistan” белгиси туширишган чарм маҳсулотлари жаҳон бозорида ҳам ўз харидорларига эга.

Мамлакатимиз раҳбарининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари сабаб ушбу соҳада ишлаб чиқариш ҳам бошқа тармоқлар қатори юртимизда фаол ривожланмоқда.

Марказий банк раиси ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокими айни шу йўналишда фаолият юритаётган вилоятдаги тадбиркорлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказишди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида эришган ютуқлар ва ишлаб чиқаришда тўсиқ бўлаётган муаммоларга тўхталиб ўтишди.

Эндигина иш бошлаган ёки бизнесини кенгайтириш ниятида бўлганлар учун банклар томонидан моддий ёрдам кўрсатиш, маҳсулотларни, хусусан, янгича услубдаги ишланмаларни жаҳон бозорига олиб чиқишда қўшимча имкониятлар зарурлиги, тадбиркор фаолиятига ортиқча арашувларнинг олдини олиш ва бошқа масалалар ўрганилиб, масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида ижобий ҳал этилди.


USD = 13003.95
+14.88
EUR = 13554.02
+79.16
RUB = 143.20
+5.03
GBP = 16243.23
+74.44
JPY = 84.45
-0.16
CHF = 14323.11
+57.25
CNY = 1782.85
+5.72
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X