Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк томонидан ликвидлиликни жалб қилиш бўйича асосий инструмент сифатида репо аукционлари йўлга қўйилди

Янгиланган сана: 17 Июл 2026, 18:20
17 Июл 2026

Халқаро валюта жамғармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда OG Research халқаро консалтинг ташкилоти тавсияларига мувофиқ Марказий банк томонидан 2026 йил 16 июлдан бошлаб Марказий банкнинг 7 кунлик облигациялари ўрнига Марказий банкнинг 7 кунлик репо аукционлари билан ликвидликни жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бунда:

  • Марказий банк репо аукционларида олди-сотди предмети сифатида фойдаланиладиган облигациялар нархини даромадлилик эгри чизиғи маълумотларидан келиб чиқиб ҳисоблаш;
  • облигациянинг сўндириш муддати репо битимининг иккинчи қисмини ижро этиш муддатидан камида 5 календарь куни кейин келиш кераклиги бўйича талабни бекор қилиш;
  • банклар томонидан репо аукционларида сотиб олинган облигацияларни репо муддати давомида иккиламчи бозорда муомаласини чеклаш амалиётини бекор қилиш;
  • Марказий банк томонидан банклардаги кутилмаган ликвидлик тебранишларини юмшатиш мақсадида «тўғрилаш» репо аукционларини ўтказиш;
  • Марказий банк облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби жорий қилинди.

Мазкур ўзгартиришлар банк тизимидаги ортиқча ликвидлиликни янада самарали бошқариш ва пул-кредит сиёсати трансмиссияси самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X