Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида журналист ва блогерлар учун “Бизнесни ривожлантириш банки" ва "Микрокредитбанк" фаолиятида пруденциал меъёрларга риоя этилиши ҳамда “Банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтади.
Мазкур медиа-мулоқот иштирокчилари юқоридаги мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олиш, ўзаро фикр алмашиш имконига эга бўлишади.
АНОНС: Марказий банкда журналист ва блогерлар билан медиа-мулоқот
Янгиланган сана: 21 Янв 2025, 15:57