Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 20 Фев 2025, 15:22
20 Фев 2025
Ижтимоий тармоқларда банклардаги омонат ҳисобварақларидан пул маблағларини ечишда истеъмолчидан маблағнинг манбаси сўралаётганлигига доир тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Амалдаги қонунчиликка асосан жисмоний шахслар ўзларига тегишли омонат ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олаётганда ушбу маблағнинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк молиявий хизматлар кўрсатилишига доир юзага келаётган муаммо ва камчиликларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ҳамда бошқа манбалар орқали доимий равишда ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриб боради.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиздан банклардаги омонат ҳисобварағингиздаги пул маблағларини ечишда унинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинса, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига 71 212-60-94, 71 212-73-62 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Шу билан бирга, банклар, микромолия ва тўлов ташкилотлари фаолиятида хизматлар кўрсатилишига оид истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги юзасидан мурожаатларингиз ёки таклифларингиз бўлса, уларни Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон манзилига юбориш сўралади.

USD = 12128.46
-36.78
EUR = 14304.31
-26.34
RUB = 159.04
-0.38
GBP = 16412.23
-58.29
JPY = 76.26
-0.23
CHF = 15499.63
-21.22
CNY = 1777.58
-6.05
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X