Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти иқтисодчиси И.Инхомиддинов Швейцариянинг Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибиятининг (SECО) “Марказий банкларга икки томонлама ёрдам ва салоҳиятни ошириш дастури” доирасида «Ўзбекистонда реал мувозанатли фоиз ставкасини баҳолаш» мавзусидаги тадқиқотни амалга ошириб, тадқиқот натижалари асосида илмий мақоласи мазкур дастурнинг ҳамда Женева институтининг иқтисодиёт бўйича тадқиқотлар веб-саҳифаларида чоп этилди.
Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон учун узоқ муддатли реал мувозанатли фоиз ставкасини баҳолаш учун учта иқтисодий моделлардан фойдаланилган: Холстон-Лаубах-Уильямс (HLW) модели, HLW моделининг модификацияланган шакли ва Марказий банкнинг чораклик прогнозлаш модели (QPM). HLW ва унинг модификацияланган шакли моделлари натижаларига кўра, узоқ муддатли реал мувозанатли фоиз ставкаси мос равишда ўртача 4,5 фоиз ва 4,1 фоизни ташкил этган бўлса, QPM моделида ўртача 3,4 фоизни ташкил этади. Барча моделлар бўйича мазкур кўрсаткичнинг ўртача қиймати 4,0 фоиз атрофида баҳоланган.
Ушбу мақола билан ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин: