Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана: 26 Фев 2025, 19:48
26 Фев 2025
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, рақамли инклюзивликни ошириш ва Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёллар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш учун мультимедиа каналларидан фойдаланиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари молиявий хизматлардан фойдаланишга таъсир этувчи хулқ-атвор омилларини аниқлаш мақсадида халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Учрашув натижаларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, молиявий таълимни БМТ Тараққиёт дастурининг мавжуд ташаббусларига интеграция қилиш бўйича келишувга эришилди.

USD = 12128.46
-36.78
EUR = 14304.31
-26.34
RUB = 159.04
-0.38
GBP = 16412.23
-58.29
JPY = 76.26
-0.23
CHF = 15499.63
-21.22
CNY = 1777.58
-6.05
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X