Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Молиявий оммабоплик” дастурига бағишланган семинар

Янгиланган сана: 28 Фев 2025, 17:01
28 Фев 2025
Марказий банкда жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Осиё тараққиёт банкининг “Молиявий оммабоплик” дастури мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг раҳбар-ходимлари ва тегишли мутахассислари иштирок этиб, аҳолининг молиявий ресурсларга кенгроқ кириш имкониятини таъминлаш, хусусан, кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни истаган фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда молиявий хизматларнинг оммабоплигини оширишда маҳаллий ва хорижий тажрибалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир якунида тижорат банклари томонидан аҳоли учун оммабоп банк хизматларини жорий этишда халқаро молия институтлари қўмагини жалб қилиш аҳамияти таъкидланди.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X