Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистонда банк карталарига асосланган чакана тўловларнинг ривожланиш истиқболлари

Янгиланган сана: 11 Апр 2025, 21:18
11 Апр 2025
Марказий банкда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун "Ўзбекистон ҳудудида банк карталарига асосланган чакана тўловларнинг ривожланиши ва истиқболлари" мавзусида медиа-мулоқот ўтказилди. Унда ўтган йилларда мамлакатимизда нақд пулсиз тўловлар бозорида қайд этилган асосий кўрсаткичлар ва ривожланиш тенденциялари қайд этиб ўтилди.

Жумладан, 2024 йилда банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми 7 279 трлн сўмга етди. Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган операциялар сони 47,6 млн тани ташкил этди. QR-код орқали тўловлар ҳажми эса 441,7 млрд сўмга етди.

Тадбирда контактсиз технологиялар, “Humo Pay”, “Tap-to-Phone” ва рақамли идентификация (e-KYC) имкониятлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Шу билан бирга, HUMO ва UZCARD тизимларининг VISA, Mastercard, UnionPay каби халқаро платформалар билан интеграцияси, тўловларнинг хавфсизлиги ва киберхавфсизлик йўлидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Медиа-мулоқотда журналистлар ва блогерлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, ушбу йўналишда  билимларини янада бойитдилар.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X