Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк ва Сингапур Марказий банкининг Global Finance & Technology Network (GFTN) ташкилоти ўртасида молиявий технологиялар (FinTech) соҳасида ҳамкорлик

Янгиланган сана: 13 Июн 2025, 12:36
13 Июн 2025

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Сингапур Марказий банкининг Global Finance & Technology Network (GFTN) ташкилоти ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Ушбу Меморандум икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда мамлакатда FinTech экотизимини ривожлантириш, рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва глобал тажрибаларни татбиқ этишга қаратилган кенг қамровли дастурни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинади:

- FinTech соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

- Кадрлар салоҳиятини ошириш ва махсус ўқув дастурларини ташкил этиш;

- Хакатонлар, форумлар ва инновация тадбирлари орқали FinTech ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш;

- Венчур молиялаш, стартаплар ва "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш учун рақамли платформаларни жорий этиш.

USD = 11937.60
-37.19
EUR = 13961.02
-47.09
RUB = 159.47
-0.17
GBP = 16119.34
-51.42
JPY = 74.92
0
CHF = 15160.78
+8.57
CNY = 1748.13
-4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X