Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана: 16 Июл 2025, 17:02
16 Июл 2025

2025 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси Малайзия Марказий банкининг (Bank Negara Malaysia) исломий банклар ва молия муассасаларини лицензиялаш, назорат қилиш ва тартибга солиш, шариат талабларига мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ликвидликни бошқариш соҳасидаги тажрибаси билан яқиндан танишди.

Томонлар, шунингдек, мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тартибга солувчи ислоҳотлар, амалдаги ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қўлланаётган амалий механизмлар бўйича ахборот алмашдилар.

Учрашув якунида икки мамлакат марказий банклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, билим ва илғор тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.

USD = 12102.39
-33.37
EUR = 13990.36
-77.41
RUB = 153.08
-0.32
GBP = 16209.94
-71.4
JPY = 76.24
-0.34
CHF = 15505.94
-80.7
CNY = 1760.73
-5.19
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X