Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 25 июлдаги қарори билан “Банклараро пул бозорининг UZONIA индексини (Uzbek OverNight Index Average) ҳисоблаш ва эълон қилиш методологияси”ни янги таҳрирда тасдиқлади

Янгиланган сана: 1 Авг 2025, 16:04
1 Авг 2025

Пул бозори фоиз ставкалари бўйича маълумотларни шакллантириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Марказий банк томонидан “Банклараро пул бозорининг UZONIA индексини (Uzbek OverNight Index Average) ҳисоблаш ва эълон қилиш методологияси” илғор халқаро тажриба асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

UZONIA пул бозорида шаклланган қисқа муддатли ресурслар фоиз ставкасининг бенчмарк даражасини ифодалайдиган кўрсаткич бўлиб, 2022 йилдан Марказий банк томонидан ҳисоблаб ва эълон қилиб борилади.

UZONIA жорий қилинган даврда пул бозорида асосан депозит операциялари амалга оширилганлиги туфайли ушбу операциялар UZONIA ставкасини ҳисоблаш базаси сифатида қабул қилинган. Бироқ, 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб банклараро пул бозорида РЕПО операцияларининг фаоллашиши ҳамда уларнинг бозордаги улуши ортиб бориши кузатилмоқда.

Хусусан, 2024 йилда РЕПО операцияларининг пул бозоридаги улуши ўртача 54 фоизга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса ўртача 66 фоизга (июнь ойида 72 фоиз) етди.

Пул бозоридаги мазкур таркибий ўзгаришларни инобатга олиб янгиланган методологияда UZONIA ставкасини ҳисоблаш базаси сифатида овернайт РЕПО операциялари ва уларнинг фоиз ставкаларидан фойдаланилади.

Мазкур методологияни ишлаб чиқишда пул бозори иштирокчилари таклифлари инобатга олинди ҳамда Пул бозори ишчи гуруҳи томонидан муҳокама қилинди ва келишилди.

Пул бозори ишчи гуруҳи – пул бозорини такомиллаштириш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳамда Марказий банк ва барча тижорат банклари вакилларини ўз ичига олган ишчи гуруҳ.

UZONIA фоиз ставкаси банклараро пул бозоридаги реал вазиятни ифодалашини ҳамда фойдаланувчилар талабларига мос бўлишини таъминлаш мақсадида ушбу методология камида йилда 1 маротаба қайта кўриб чиқилади.

“Банклараро пул бозорининг UZONIA индексини (Uzbek OverNight Index Average) ҳисоблаш ва эълон қилиш методологияси”нинг янги таҳрири жорий йилнинг 1 августидан амалиётга киритилади.

Мазкур методология Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

USD = 12001.94
+4.11
EUR = 13973.86
+5.99
RUB = 166.67
-0.64
GBP = 16183.42
-5.25
JPY = 75.41
-0.08
CHF = 15302.74
-47.61
CNY = 1768.87
+0.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X