Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича ахборот–таълим лойиҳаси Finlit.uz – 5 ёшда
Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида 2020 йилдан буён Finlit.uz ахборот-таълим веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари фаолият кўрсатмоқда.
Шу йиллар давомида мазкур платформа ўқувчи ва ўқитувчилар, волонтёр талабалар, чекка ҳудудлардаги аёллар ва мигрантлар оиласи, ёш тадбиркорлар, шунингдек банк хизматларининг потенциал мижозлари учун ҳаққоний билимлар майдончаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Сўнгги йилларда Марказий банк 73 та лойиҳа доирасида аҳолининг молиявий саводхонлик бўйича билим ва кўникмаларини оширмоқда ва рационал қарорлар қабул қилишга кўмаклашмоқда, шу жумладан:
Таълим тизимига молиявий саводхонлик киритилишига илк қадамлар ташланди:
-
100 та мактаб, 160 нафар ўқитувчи ва 7.2 мингта ўқувчига китоб ва интерактив вазифалардан иборат ишчи дафтар тарқатилиб, ўқув йили давомида махсус дарслар ўтилди;
- 32 та ноиқтисодий йўналишда таҳсил берувчи университетларда Молиявий саводхонлик бўйича махсус курс ўқитувчиларни масус тайёрловдан ўтказган ҳолда амбассадор сифатида йўлга қўйилди;
Таълим лойиҳалари доирасида аҳоли билан яқиндан ишланди:
-
71 та олис туманларда мақсадли гуруҳлар учун тизимли равишда давра суҳбатлари ўтказилмоқда
-
Республика болалар кутубхонаси, А.Навоий номидаги миллий кутубхона ва Тошкент шаҳрида жойлашган 112 та маҳалла кутубхоналарида мунтазам равишда ўқув тадбирлари ташкил этилмоқда
-
10 га яқин медиалойиҳа йўлга қўйилди
-
5 мингга яқин ўқув нашрлари жойлаштирилди
-
1 та клип, 2 та сериал, 60 та подкаст ишлаб чиқилди
-
Ҳар йили Global Money Week, World Savings Day каби халқаро таълим кампаниялари ўтказилмоқда
Лойиҳаларни амалга оширишда, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва 15 та иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилади.
Сиз ҳам Марказий банкнинг молиявий саводхонлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг бир қисмига айланмоқчимисиз?
Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлингизни оширинг!