Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Микромолия ташкилотлари фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тартиби мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Янгиланган сана: 15 Окт 2025, 11:36
14 Окт 2025

Марказий банк томонидан микромолия ташкилотлари фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тартиби бўйича “Zoom” платформаси орқали бозор иштирокчилари учун давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда Осиё Тараққиёт Банки вакиллари, микромолия ташкилотлари таъсисчилари ва ижро этувчи директорлардан иборат 100 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Унда, Марказий банк томонидан микромолия ташкилотлари фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тартиби ва қонунчилик асослари, хусусан микромолия банки фаолиятини тартибга солишда белгиланган талаблар, микромолия банкларини ташкил этиш тартиблари ва лицензия олиш босқичлари бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида бу каби амалий семинарлар келгусида бозор иштирокчиларининг таклифлари асосида тематик тарзда ташкил этилишига келишиб олинди.

USD = 11972.35
-17.65
EUR = 13852.01
-14.43
RUB = 147.52
-0.03
GBP = 15702.93
-39.94
JPY = 77.32
-0.37
CHF = 14978.54
+52.61
CNY = 1682.12
-1.82
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X