Ўзбекистон Марказий банки Швейцария Миллий банки делегациясини қабул қилиш шарафига муяссар бўлди. Делегация Швейцария Миллий банки раиси Мартин Шлегел бошчилигида ташриф буюрди.
Ташриф доирасида, Швейцария Миллий банки раиси Мартин Шлегел ва Ўзбекистон Марказий банки раиси Тимур Ишметов ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда банк раҳбарлари молиявий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва таҳлилий имкониятларни кучайтириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Мартин Шлегел Ўзбекистон Марказий банки ёш мутахассислари ва олий таълим муассасалари вакиллари учун “Швейцария Миллий банки – ваколатлари, долзарб масалалар ва Марказий банк рақамли валютаси (CBDC)га ёндашув” мавзусида маъруза ўтказди.
Маърузадан сўнг, иштирокчилар SNBнинг CBDC сиёсати, унинг Швейцария банк тизимига таъсири, пул-кредит сиёсати асослари ва молиявий барқарорликни таъминлашдаги ёндашувлар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Учрашувда Марказий банк томонидан Марказий банк Раиси ўринбосарлари Aброр Мирзо Олимов, Нодир Aчилов ва Молиявий оммабоплик бўйича бош директор Дилбар Aбдуганиева иштирок етдилар.
Швейтсария Миллий банки делегациясининг Ўзбекистон Марказий банкига ташрифи
Янгиланган сана: 5 Ноя 2025, 19:25