Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил 17 декабрь куни Марказий банк ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий оммабопликни оширишга қаратилган «Чора-тадбирлар режаси» имзоланди

Янгиланган сана: 23 Дек 2025, 11:48
23 Дек 2025

Ҳужжатнинг мақсади ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан тенг ва қулай фойдаланишни таъминлаш мақсадида мавжуд шарт-шароитларни ўрганиш, методологик асосларни шакллантириш, жисмоний эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда банк инфратузилмасини мослаштириш, шунингдек молиявий саводхонлик бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқишдан иборат.

Чора-тадбирлар режаси молиявий хизматлардан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган тўсиқлар ва муаммоларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, молиявий ташкилотлар учун ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш, шунингдек молиявий саводхонлик бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва мослаштиришни ўз ичига олган амалий ва таҳлилий вазифалар мажмуасини амалга оширишни назарда тутади.

Ушбу чора-тадбирлар режасини амалга ошириш барча аҳоли қатламлари учун тенг имкониятларни таъминлаш ва молиявий хизматлар сифатини оширишга қаратилган инклюзив молиявий тизимни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

USD = 11962.78
-6.88
EUR = 13887.59
-40.31
RUB = 153.94
+1.38
GBP = 16026.54
-57.09
JPY = 75.62
+0.05
CHF = 14910.61
-40.25
CNY = 1716.50
-1.5
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X