Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банкда ACCA вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана: 28 Янв 2026, 18:26
28 Янв 2026

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари Санжар Носиров ҳамда Халқаро сертификатланган бухгалтерлар ассoциациясининг (ACCA) Евроосиё минтақаси бўйича жамоатчилик билан алоқалар етакчиси Гаухар Аширбекова иштирокида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ACCAнинг Ўзбекистондаги фаолияти, банк секторида Халқаро молиявий ҳисобот стандартларини (ХМҲС) жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда банкларнинг молия йўналишидаги ходимлари малакасини ACCAнинг халқаро сертификатлаш дастурлари орқали ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида кейинги босқичлар бўйича таклифларни тайёрлашга келишиб олдилар.

USD = 12158.13
-33.12
EUR = 14166.65
+55.28
RUB = 153.98
-0.22
GBP = 16362.41
+118.79
JPY = 77.11
-0.12
CHF = 15675.77
+87.93
CNY = 1769.05
+3.4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X