Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Наманганда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди

Янгиланган сана:  15 Июн 2020, 18:20
15 Июн 2020

Наманган вилоятида Марказий банк раҳбарияти томонидан тижорат банклари масъул ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда банк тизимига оид аниқланган 60 дан ортиқ муаммоли масалалар тижорат банклари билан биргаликда ўрганиб чиқилди ва жойида ҳал этилди.

Наманган вилоятининг 2020-2022 йиллар инвестиция дастурига киритиш учун янги шакллантирилган 250 млрд. сўмлик 13 та истиқболли лойиҳа бўйича тижорат банклари томонидан кредит ажратиш таъминланди.

Учрашувлар давомида фаолияти тўхтаб қолган ва май ойида пул тушумлари пасайиб кетган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, вилоят бозорларининг асосий истеъмол товарлари билан тўйинганлик даражаси ва нарх-навога таъсир этувчи омиллар атрофлича таҳлил этилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.
Наманган

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X