Марказий банк раҳбарияти томонидан тижорат банклари масъул ходимлари иштирокида жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тошкент вилоятидаги учрашувлар давомида тадбиркорлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, кредит маблағларига талаби мавжуд корхоналарга ўрнатилган тартибда кредитни расмийлаштириш жараёни бошланди.
Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида банклар фаолиятини такомиллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.