Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

UZCE Trading Lab: назария ва амалиёт уйғунлиги

Янгиланган сана: 8 Апр 2026, 11:52
8 Апр 2026

Жорий йилнинг 3 апрелида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида ёш мутахассислар ва Марказий банк стипендиатларини бирлаштирган UZCE Trading Lab ўқув тадбирига старт берилди.

Лойиҳанинг асосий ғояси — молия бозорининг ички тузилишини кўрсатиш, яъни унинг тузилмасини тушунтириш билан кифояланмасдан, бозор мантиғини амалда ҳис қилиш имкониятини тақдим этиш.

Тадбирда молия бозорининг ривожланиши тез ўзгарувчан иқтисодиёт шароитида тизимли фикрлай оладиган ва ишлай биладиган янги авлод мутахассисларини тайёрлаш билан бевосита боғлиқлиги таъкидланди. Ёш кадрларнинг касбий ўсиши учун платформа сифатида Марказий банк ва биржа ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирнинг назарий қисми доирасида иштирокчилар Республика валюта биржаси фаолияти, унинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ҳамда биржа ривожланишининг асосий йўналишлари билан танишиб, биржа инфратузилмасининг ишлаш тамойиллари, савдоларда қатнашиш шартлари ва бозор билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини батафсил кўриб чиқдилар.

Дастур доирасида амалиётга йўналтирилган асосий эътибор валюта ва пул бозорларини ўрганишга қаратилди, бунда иштирокчиларга бозор билан ишлашнинг тўлиқ цикли босқичма-босқич кўрсатиб берилди. Биржа мутахассислари аниқ амалий мисоллар орқали операцияларни амалга ошириш механизмлари ва битимлар шаклланишининг ички мантиғини изоҳлаб бердилар ҳамда савдо платформаларининг функционал имкониятларини намойиш этдилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига аниқ бозор сценарийлари таклиф этилди. Унда қатнашчилар ўзларини трейдер ролида синаб кўриб, симуляция муҳитида реал вақт режимида савдо қарорлари асосида битимлар туздилар. Ҳар бир ҳолат бўйича Марказий банк ва Республика валюта биржаси мутахассислари иштирокчилар томонидан қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиб, бозор мантиқи ва молиявий инструментлар билан ишлашнинг амалий ёндашувларини чуқурроқ англаш учун ўз профессионал шарҳ ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

UZCE Trading Lab тадбири ёш мутахассисларнинг амалий билим ва таҳлилий кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб, симуляция асосидаги ўқитиш ва эксперт баҳолаш орқали иштирокчиларнинг молия бозорлари фаолиятига оид тушунчалари янада чуқурлашишига кўмаклашди. Ушбу дастлабки сессия молия-иқтисодиёт соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасалари талабалари учун мунтазам ўтказиладиган дастурларга асос солди. Мазкур ташаббус замонавий молиявий инструментлар ва бозор инфратузилмаси билан ишлай оладиган мутахассислар авлодини шакллантиришга қаратилган.

USD = 12029.20
-43.76
EUR = 14065.74
-111.54
RUB = 160.26
-0.91
GBP = 16228.59
-131.48
JPY = 75.38
-0.44
CHF = 15228.76
-164.53
CNY = 1759.48
-9.89
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X