2017 йилнинг 17-24 июль кунлари Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг жаноб Альберт Егер бошчилигидаги миссияси Тошкентда бўлиб, иқтисодий вазиятнинг ривожланиши ва расмий органлар томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотлар режасини муҳокама қилди. Ташриф ниҳоясида миссия қуйидаги баёнотни тарқатди:
“Миссия Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га асосланган расмий органларнинг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича комплекс режаларини маъқуллайди. Мазкур режаларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринлари барпо этилиши ва барқарор ўсишини таъминлаш салоҳиятини сезиларли даражада ошишига шароит яратади.